25 April 2010
20:12 - Давлат ва жамияти қурилиши академияси ректори Қиёмиддин Назаров жавобгарликка тортилди, эртага янги ректор тайинланади
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси ректори, академик Қиёмиддин Назаров лавозимидан бўшатилган. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг номини ошкор қилмасликни сўраган ходимига кўра, фалсафа фанлари доктори бўлган Қиёмиддин Назаров бир муддат аввал молиявий талон-тарожликлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши билан боғлиқ жиноятлари эвазига жавобгарликка тортилган.

Эртага, душанба куни Академияга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаевнинг ташриф буюриши ва унга Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Миракбар Раҳмонқулов ректор этиб тайинланиши кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону