24 April 2010
22:43 - Уйғуристоннинг хитой аслли хўжайини ўрнига бошқа хитой тайинланди
Ўтган йили 5 июлда Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасининг пойтахти Урумчида бўлган қонли воқеларнинг таъсири ҳали ҳам давом этмоқда. 2009 йил 5 сентябрдаги хабаримиздан маълумки, Урумчида норозилик чиқишлари қилган хан-хитойлар Хитой Коммунистик партиясининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасидаги раҳбари Ванг Леқуаннинг истеъфога кетишини талаб қилшган, аммо Пекин партиянинг Урумчи шаҳар ташкилоти раиси Ли Чжини истеъфога жўнатиш билан чекланганди.

Америкаликларнинг Reuters агентлиги Хитойнинг расмий Синхуа агентлигига асосланиб берган хабарига кўра, навбат барибир Ванг Леқуанга етиб келибди. У ниҳоят истеъфога жўнатилган, аммо унинг ўрнига яна хитой асллик одам тайинланган. Унинг исми Жанг Чунхан (Zhang Chunxian).

Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси ҳукуматининг раҳбари уйғур миллатига мансуб. Аммо, собиқ СССРда бўлгани каби Хитойда ҳозир ҳам, минтақаларнинг ҳақиқий раҳбари маҳаллий ҳукуматнинг раиси эмас, Компартия маҳаллий ташкилотининг лидеридир. Шундан кўриниб турибдики, Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасининг ҳам, унинг пойтахти Урумчининг ҳам ҳақиқий раҳбарлари хитой аслли одамлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону