24 April 2010
14:35 - Туркманистонда цирклар демократияси олға кетмоқда
Туркманбоши Сафармурод Ниёзов тўсатдан ўлгач, унинг ўрнига Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг тахтга ўтириши “Ҳаракат” сайти тарафидан ҳеч нарса ўзгартирмайдиган факт сифатида баҳоланганда, ўзбек демократ мухолифати ичида ҳам Туркманистонда демократия соҳасида ижобий ўзгаришлар бўлишини кутганлар етарлича бор эди.

Тўғри, Қурбонгули Бердимуҳамедов баъзи ўзгаришлар бошлади. Масалан, у Фанлар Академиясини, илмий даража ва унвонларни тиклади. Опера, балет ва циркни қайта тиклаш учун ҳаракатлар бошланди. Ўтган йили 2 августдаги хабаримизда Ашхабодда циркнинг эски биносини қайтадан тиклаш туркларнинг бир ширкатига топширилгани айтилганди.

“Свобода” радиосининг хабарларидан маълум бўлишича, кеча бу циркда илк томоша кўрсатилган. Польша, Руминия ва Украинадан келган ўргатилган ҳайвонларни томоша қилиш учун Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг ўзи циркка ташриф буюрибди.

Аммо, сайтимизда башорат қилинганидек, Қурбонгули Бердимуҳамедов демократияни олға суриш бўйича ҳеч қандай ўзгаришлар қилмаслигига энди ҳамма тушунмоқда. Мамлакат ичида демократик мухолифат оёққа турмагунча, жамиятда жиддий ўзгаришлар бўлмайди. Қўштирноқ ичидаги демократия бўлиши мумкин, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону