24 December 2005
04:00 - 23:00 - ШХТ терроризмнинг молиявий илдизларини куритмокчи
23:00 - ШХТ терроризмнинг молиявий илдизларини куритмокчи

Кеча, 23 декабрь куни Шанхай Хамкорлик ташкилоти (ШХТ) Тошкентда маблагларни конунийлаштириб олиш ва террорчиликни молиялаштиришга карши кураш олиб боришга багишланган мажлис ўтказди. Унда ШХТнинг Минтакавий аксилтеррор тузилмаси, Козогистон, Хитой, Россия ва Ўзбекистон хукукни мухофаза килиш органлари, ШХТга аъзо давлатларнинг Тошкентдаги элчилари, Ўзбекистон Марказий банки, Хитой Халк банки, Тошкентда фаолият олиб бораётган халкаро молия-банк муассасалари ва бошка ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Йигинда таъкидланишича, терроризмни молиялаштирувчи 3 асосий манба бўлиб, булар гиёхванд моддалар савдоси, ноконуний йўллар билан топилган маблаглар ва гаразли максадларни кўзлаётган хомийлар экан. Мажлис катнашчилари терроризмдан батамом халос бўлиш учун унинг молиявий илдизларини куритишга ахду паймон килдилар.

Ўзбекларда азага борган аёл ўз дардини эслаб йиглайди деган накл бор. Козогистонни билмадиг-у, лекин юкорида номлари саналган ундан бошка давлатларнинг хар бири бу ерда ўз дардлари хакида йиги-сиги килдилар. Масалан, Россия - мустакиллик истаётган Чеченистон муаммоси, Хитой - Шаркий Туркистон сепаратизми, Ўзбекистон - мавжуд режимдан кутулиш харакатлари хакида. Бу уччала давлат ўз муаммоларини бир махражга келтирдилар, у хам бўлса, терроризмдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону