22 April 2010
05:42 -
Одамфурушликда айбланган Қаюм Ортиқов қамоқда изоляторда ўтирар экан, укаси Самандар 6 йилга қамалди
Шу йил 11 январдаги хабаримизда Британиянинг мамлакатимиздаги элчилиги экс-қўриқчиси Қаюм Ортиқовнинг укаси Самандарнинг ҳам ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди Самандар Ортиқовни акасига шерикликда айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқилгани маълум бўлди. Судланувчининг адвокати унга қўйилган айбловнинг абсурд экани, одамфурушликда айбланган бу ўсмир ҳам ҳукуматнинг одам савдосига қарши “кураш” сиёсати қурбони бўлганини таъкидламоқда.
Ҳолбуки, ана шу суд томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Қаюм Ортиқовга тергов даврида “Сен Британия жосусисан” деган йўналиш билан зуғум қилинган, экс-қўриқчи “жосус”лигини бўйнига олмагач, уни одам савдоси билан қамаб юборишганди. Қаюм Ортиқовга қўлланилган қийноқлар борасида оммавий ахборот воситаларига кўп марта ёзилган ва бу иш ҳақида БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачисига ахборот берилган.