21 April 2010
13:06 -
“Эзгулик” жамиятининг материалларидан фойдаланганлар муаллиф ва манба кўрсатишлари шарт
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Билдириш номли махсус мурожаатнома тарқатиб, жамиятининг материалларидан фойдаланганларга, Ўзбекистон қонунлари ва халқаро ҳуқуқий нормалардан келиб чиқиб, фойдаланилган материалнинг муаллифи ва манбасини кўрсатиш шартлигини эслатди. Қуйида ўша мурожаатноманинг матни.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
БИЛДИРИШ
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва айрим дипломатик корпус ваколатхоналари ходимларидан бўлаётган мурожаатларда жамият томонидан тарқатилган маълумотлар айрим норасмий ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятлари, шахслар номидан муаллифлик ҳуқуқи қоидалари, этик нормаларга зид равишда қайта тарқатилаётгани, ҳисобот сифатида тақдим этилаётгани айтилади. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, жамиятимиз Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун, жамият Устави ҳамда халқаро ҳуқуқий нормалар талабидан келиб чиқиб, манфаатдор шахслар ва жамоат ташкилотлари, давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларини жамиятимиз материалларидан фойдаланганда муаллиф ҳамда манбани кўрсатишга чақиради.
Матбуот хизмати
20 апрель 2010 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения