21 April 2010
04:44 - Discovery кемаси Флорида космодромига қўнди
5 апрелда фазога учирилган америкаликларнинг Discovery шаттл/моки кемаси 10 кун Халқаро Фазовий Станция билан бирга бўлди, 4 кун якка ўзи учди ва бугун маҳаллий вақт билан соат 9:08 да (Тошкент вақти билан 18:08) Флорида штатидаги Кеннеди Космик марказига қўнди

Аввалги хабарларимизда билдирилгандек, бу йил мавжуд шаттл/моки кемаларнинг учиши тўхтатилади, чунки улар эскиган. Ҳозир тайёрланаётган янги авлод кемалари битгунча, америкаликлар ҳам русларнинг алмисоқдан қолган “Союз” кемаларидан фойдаланиб туришади. Шунинг учун русларнинг кемалари Халқаро Фазовий Станциянинг ишлаб туриши ва у билан алоқа қилиб туриш учун кутилмаганда муҳим бўлиб қолди.

Моки кемалар программаси доирасида 131-чи учишни амалга оширган Discovery кемаси 7 кишилик экипажи билан 5 апрелдан бугунга қадар 9.9 миллион километрлик саёҳат қилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону