18 April 2010
00:06 -
Жалолободда Боқиев тарафдорлари вилоят ҳокимиятини босиб олдилар, вазият аниқ эмас
Эрталаб бу ерда ўз ҳуқуқларининг ҳимояланмаганини иддао этган маҳаллий милиционерларнинг норозилик митинги бўлди. Улар билан гаплашишга келган Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бўлат Шерниёзов калтакланди ҳам. У зўрға қочиб қутилди.
Маҳаллий вақт билан соат 14 лар атрофида Жалолобод ҳокимияти биноси президент Қурмонбек Боқиев тарафдорлари тарафидан босиб олингани ҳақида турли туман, баъзида қарама-қарши хабарлар тарқатилабошлади. Табиий, Вақтли ҳукумат қўлида бўлган давлатнинг расмий «Кабар» ахборот агентлиги жим. Вақтли ҳукумат ўзининг номдемократиклигини кўрсатаётгани, «Кабар» Боқиев замонида бўлгани каби фақат ҳукумат истаган хабарларни тарқатишга бошлагани ҳайрон қоладиган нарса эмас. «Ҳаракат»нинг мухбирлар шундай бўлишини ҳаммадан олдин башорат қилгандилар.
Ўзини бошқалардан мустақилроқ тутаётган ва шу сабадан икки кун аввал Вақтли ҳукуматнинг махсус хизматлари ҳужумига ҳам учраган 24.kg агентлигига кўра, ҳокимият олдига йиғилган аёллар, уларнинг сони 50 атрофида эканлиги айтилмоқда. Улар аввалига ҳокимият биносига кириб, Вақтли ҳукумат тарафидан ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Бектур Асановни гаровга олишган, кейин уни ҳокимият биносидан чиқариб юбориб, ўзлари бино эшикларини ичкасрисдан қулфлаб олишган.
Кейинчалик бу аёллар аввалги ҳоким Қўшбай Масиров тарафдорлари бўлиб, талаблари уни лавозимига тиклаш экани айтилабошлади. Аммо Қўшбай Масиров Боқиев тарафдори бўлгани учун воқеанинг моҳияти ўзгармади.
Бу ерга Вақтли ҳукумат номидан музокаралар олиб бориш учун аввалги Обмудсман, ҳозир кимлиги ҳам аниқ бўлмаган Турсунбой Бакир ўғли келди. Аввалига у ҳам гаровга олингандек кўринди. Сўнгра уни қўйиб юборишди.
Яна бироздан кейин Боқиев тарафдорлари маҳаллий телевидение биносини ҳам босиб олишгани ва жонли ёйинда чиқиш талаб қилганлари билдирилди. Аммо уларга телеканал фақат соат 18 дан 22 гача эфирга чиқиши тушунтирлгач, улар ўз чиқишларини видеога ёзиб олинишига рози бўлишибди.
Жалолободда бугун бўлиб ўтган воқеалар 24.kg агентлиги тарафида шундай баҳоланди: Анархия совуққонлик ва ақл устидан ғалаба қозонди. Аҳоли расмий тайинланган ва амалда ҳокимиятда бўлганлар тарафдорларидан иборат икки томонга ажралди. Тартиб сақлаш органларининг ходимлари қаергадир ғойиб бўлишди.
Ишқилиб келаётган тун тинч ўтсин. Бу “Ҳаракат” мухбирининг нияти.