16 April 2010
20:15 -
Боқиевнинг бугун ёзилган истеъфо аризаси эълон қилинди

Ариза қоғозининг бир бурчаги эълон қилингани ҳам қизиқ. Бу воқеа Ўзбекистонда ўзини “Қуёшли Ўзбекистоним” деб атаган, қоғоздагина мавжуд бўлган коалициянинг қандайдир мажлислардан расмлар эълон қилиш одатини эслатади. У расмларда катта мажлиснинг бир чети олингандек кўринарди. Кейин маълум бўлишича, бир неча кишининг йиғилишини шу шаклда расмга тушириб, уни катта мажлисдан олинган расм сифатида тарқатишар экан. Оддий масхарабозлик.
Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат биринчи қадамларини бу каби масхарабозликлар билан бошлаётгани қирғиз халқига яхшилик олиб келишига ишониш қийин.
Қирғизистондаги воқеаларга оид аввалги хабаримизда айтилган фикрни қайтарамиз: "Ҳеч ким Боқиевни оқламоқчи эмас. Чунки, у тахтда экан, масхарабозликларни роса қилди. Гап тахтга янги ўтирганларнинг ҳам масхарабозлигида. Ҳозир бу икки масхарабоз тараф савдо-сотиқ қилмоқда. Бир тараф халқни улгуржи сотмоқчи, иккинчиси сотиб олмоқчи."