15 April 2010
20:10 -
Ўзбекистон Парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова лавозимидан кетди
Кеча Ўзбекистон Репсубликаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Сайёра Рашидова пенсияга чиқиши муносабати билан, лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда мухбиримизга номини очиқламаслик шарти билан сўзлаб берган Парламент депутатларидан бири Президент томонидан Сайёра Шароповнанинг аризаси кўпдан бери қабул қилинмай келгани, ва ниҳоят, унга кечагина ишдан кетишга рухсат берилганини айтди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига кўра, Вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади. Вакил лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади. Ана шу қонуннинг 9-моддаси 2-бандига кўра, Вакил ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ариза берган тақдирда ишдан бўшатилиши мумкин.
Кўп йиллар мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласини масхарбозликка айлантириб келган Сайёра Рашидованинг фаолияти шу тариқа барҳам топди. Унинг вазифаси кимга топширилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ Сайёра Рашидованинг истеъфосини унинг идораси вакиллари яширишмоқда. Вакилнинг қабулхонаси ходими (+ 998 71 239 81 36) бу гапларнинг ёлғонлигини айтиб, гўшакни илиб қўйди. Омбудсманнинг сўнгги марта февраль ойида янгиланган сайтида ҳам истеъфо ҳақида гап йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Сайёра Рашидова 1943 йил 2 августда Жиззах шаҳрида давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов оиласида туғилган. 1995 йил декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи чақириғида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланган. 2000 йил февралида эса иккинчи муддатга, учинчи марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг шу йил 28 январидаги қўшма мажлисида лавозимига қайта сайланганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения