15 April 2010
03:24 -
Ўзбеклар Вақтли ҳукуматни қўллаб, Жалолободда митинг ўтказди
Кеча президент Қурмонбек Боқиевнинг тарафдорлари Жалолободда 5 минг кишилик митинг ўтказгач, Вақтли ҳукумат бугун бу ерда ўзининг тарафдорлари митингини ўтказишини билдирганди. Қирғизистон ахборот воситалари жим қолганига қараганда, митинг ўтказилмаган. Чунки, маҳаллий қирғизларнинг мутлақо кўпчилиги легитимлиги бўлмаган Вақтли ҳукумат эмас, расмий президент тарафида. CANews агентлигининг сайтида берилган хабар ва расмларга кўра, Вақти ҳукумат тарафдори бўлган бир неча юз киши Қурултой номли тадбир ўтказган холос.
Аммо, АКИпресс агенентлиги Жалолободдаги Университетининг ҳовлисида 3 минг ўзбек Вақтли ҳукуматни қўллаб митинг ўтказганини билдирди. Ишониш қийин бўлган хабар. Айниқса, митинг қатнашчиларининг сонига ишониш қийин. Аввал ўзбеклар шаҳар майдонида 5 минг кишилик митинг ўтказишгани ҳақида шубҳали хабар тарқатилганди. Энди уларнинг сони озайибди, митинг ҳовлиги кўчибди. Мақсад Вақтли ҳукумат тарофдори эканликларини намойиш қилиш бўлса, нима учун улар Қурултойга қўшилмадилар?
Агар шундай митинг бўлган бўлса ҳам, Жалолобод ўзбеклари Вақтли ҳукуматни қўллаб фожеавий хато қилмоқдалар. Чунки, улар билан ёнма-ён яшайдиган қирғизлар Боқиев тарафдори. Келажак нифоқлари учун асос яратиш ўзбекларга керакми? Қолаверса, ҳуқуқий мақоми бўлмаган бу ҳукуматни Кремлдан бошқа ҳеч ким тан олмади ва ҳеч ким қўллаб-қувватламади.
Ҳозир жалолободлик ўзбеклар номидан корчолонлик қилаётган, баёнотлар бераётган аллақандай Қодиржон Ботиров эс-хушини қанча тезроқ йиғиб олса, ўзбекларга шунча яхши бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения