11 April 2010
16:50 - Эртага Вашингтонда Ядровий хавфсизик саммити очилади
Саммитга қайси давлатлар даъват этилган ва қайсилари унга қатнашиши ҳақида расмий хабарлар йўқ. Аммо, Ҳиллари Клинтоннинг айтишича, саммитда 42 давлат раҳбари ёки вакили иштирок этса керак.

Табиий, унда ҳамма ядровий қуролга эга бўлган мамлакатларнинг раҳбарлари қатнашади. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ва Гуржистон президенти Михаил Сакашвили каби давлат раҳбарлари ҳам саммитда қатнашиш учун Вашингтонга келишгани ҳозирданоқ маълум..

Саммитнинг диққат марказида Покистоннинг ядровий қуроли ва унинг хавфсизлиги масаласи турса керак. Ҳарҳолда, Ҳиндистон шунга эришишга ҳаракат қилади. Покистондаги ижтимоий-сиёсий вазият ядровий давлатлар ичида энг беқарор деб ҳисобланади. Шу сабабдан, Покистондаги ядровий қуролларнинг террористлар қўлига тушиб қолиш хавфи катта.

Саммитда нутқ сўзлайдиган Покистон бош вазири Юсуф Гилианий ҳаммани ўз мамлакатидаги ядровий арсенал ишончли қўлларда эканлигига ишонтириши керак.

Reuter агентлигининг саммитга оид хабарида айтилишича, Ҳиндистоннинг 60-70, Покистоннинг тахминан 60 та ядровий бомбаси (аниқроғи, боеголовкаси) бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону