08 April 2010
05:28 - Қирғизистондаги ҳодисалар борасида ўзбек матбуотида садо йўқ
Бугунги маҳаллий газеталар, радио-телевидение қўшни Қирғизистондаги воқеалар ҳақида лом-мим дегани йўқ. Лекин аҳоли орасида ҳукуматнинг истеъфога кетгани-ю, Боқиевнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабарлар деярли тарқалиб бўлди. Кишиларнинг кўпчилиги хорижий радиолар, спутник телевидениелардан эшитган хабарларини ўзаро бир-бирларига узатмоқда. Аҳоли ўртасида тарқалган гапларга кўра, ўзбеклар қўшнимиздаги воқеаларни шундай тушунишмоқда: қирғизлар намойишга чиққан, уларни ҳукумат аскарлари ўққа тутган, Андижонда каби кўп одам ўлдирилган. Биздан фарқли ўлароқ, қирғиз халқининг норозилиги кенг тус олиб, мамлакатда инқилоб содир бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону