08 April 2010
01:29 - Қирғизистонда икки-ҳокимиятчилик, мухолифат ҳокимиятни тўла қўлга олишга интилмоқда
Қирғиз мухолифати ўз ҳукуматини тайинлади, деб хабар беришмоқда ҳам маҳаллий ҳам чет эл агентликлари. Аммо, қайси орган ҳукумат тайинлагани айтилмайди. “Ҳалқ ишонган ҳукумат” деб ном олган ҳукуматнинг раҳбари этиб, собиқ ташқи ишлар вазири Роза Отумбаева тайинланган.

Бугунги ҳукумат-мухолифат тўқнашувларида, мухолифатга кўра, 100 киши, ҳукуматга кўра, 30 киши ҳалок бўлган..

Бу икки ҳукумат вакиллари мулоқот ҳам бошлашди. Мухолифат ҳокимиятни тўла ўзига берилишини талаб қилмоқда.

Бишкекда талончилик ҳам бошланган. Бир қатор дўконлар таланган, автомобиллар ёқилган, президент Бақиевнинг уйи ҳам аввал таланиб, кейин ўтга берилган. Мухолифат лидерлари намойишчиларни уйга қайтишга, тезда халқ дружиналари тузиб, тартиб ўрнатишга чақирмоқдалар.

Намойишчиларнинг бир қисми ҳозир қамоқда бўлган собиқ мудофаа вазири Исмоил Исоқовни куч билан бўлса ҳам озод қилишга уринмоқчи. У озод бўлса, армия ҳам мухолифат томонига ўтади, дейишмоқда мухолифа лидерлари.

Воқеаларнинг бундай кетиш жуда хавфли, дейди мухбиримиз. Демократик мухолифат ноқонуний равишда, бунинг устига, куч билан ҳокимиятга келса, Қирғизистонда демократиянингаҳволи ҳозирдагидан ҳам ёмон бўлиб кетиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону