07 April 2010
22:12 - Қирғизистондаги тартибликсизлар инқилобга айланадими?
Кеча Таласда бошланган тартибсизликлар битгандек кўринганди. Мамлакатнинг Бош вазири кеча кечқурун ва бугун эрталаб “деструктив кучларнинг” чиқишлари бостирилгани, вазият тўла ҳукуматнинг назорати остида эканлигини гапирарди. Аммо, бир неча соат ичида аҳвол ўзгарди. Аввал Таласда намойишчилар вилоят ички ишлар бошқармасини босиб олдилар, уларнинг қўлига қурол ҳам тушди.

Сўнгра Норин, Чуй ва Иссиқкўлда тартибсизликлар бошлангани, Иссиқ-кўлда ҳокимият халқ қўлига ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарлар асосан мухолифатчилар тарафидан турли сайтлар ва блогларда тарқатилди.

Аммо соат 13-14 дан бошлаб давлатнинг расмий агентлиги “Кабар” воқеаларни ёритишга бошлади. Табиий, бу хабарлар вазиятни ҳукуматнинг позицясидан ёритарди. Шундай бўлса ҳам, ҳукумат хабарлар бера бошлагани ижобий воқеа бўлди.

Бу орада тартибсизликлар Бишкекда ҳам бошланди. Мухолифатчилар бу воқеаларнинг норозилик намойиши деб тарифладилар ҳам. Лекин, улар кўпроқ тартибсизликка ўхшарди.

Хуллас, тушга яқин намойишчилар Миллий телекомпания биносини босиб олдилар, унинг эшиттиришлари тўхтади. Сўнгра, Ҳукумат Уйини босиб олиш ҳаракати бошланди. Милиция қурол ҳам ишлатди ва намойишчиларни тарқатиб юборди. Ўлганлар борлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлди. Ярадорлар борлигини касалхоналар тасдиқлади. Тушдан кейин мамлакат бўйлаб бир ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Аммо вазият сокинлашмоди.

Охирги хабарларга кўра, мухолифатчилар Миллий телекампаниянинг каналини ишлатишди ва ўз талабларини, хусусан, ҳукумат вакиллари билан мулоқот талабини айтишга бошлашди. Мухолифатнинг лидерлари ҳибсга олингани учун, телеэкранларга кимлар чиқаётгани номаълум эди. Сўнгги соатда кеча қамалган мухолифат лидерлари озод қилингани ҳам маълум бўлди.

Энди мухолифат ҳокимиятни қўлга олганини эълон қиладими ёки тинч музокаралар йўлига ўтадими, ҳозирча номълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону