05 April 2010
04:31 -
Туркияда дунёвчилик тарафдорлари билан исломчилар ўртасидаги кураш битадиганга ўхшамайди
Бу мамлакатда бир неча йилдан бери ўтказилаётган “Эргенекон” номли сиёсий-маҳкамавий жараён доирасида қамалган ҳарбийларнинг бир қисми, уларнинг ичида ҳали ҳарбий хизматда бўлган адмирал ва генераллар бор, озод қилинганини билдиргандик. Прокурорниннг эътирози бўйича, бугун Туркия суди озод қилингаларнинг бир қисмини қайтадан ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарибди.
Давлат тўнтариш қилиш режасининг раҳбари деб ҳисобланаётган 1-чи армиянинг собиқ бош қўмондони Четин Дўғон ҳам ҳибсга олинадиганлар қаторида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 60-80-чи йиллари Туркияда уч марта ҳарбийлар давлат тўнтариши қилишган. Аммо, 1980 йилда бўлган тўнтаришдан сўнгра бошланган демократик жараёнларнинг натижасида, шу асрнинг бошида ҳокимиятга исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси келди. Ўтган 10 йилча ичида унинг кадрлари ҳокимиятнинг ҳамма поғоналарини эгалладилар, навбат армияга келди.
Ҳозир ҳарбийларга қарши бошланган кампаниянинг мақсади динёвийчиликнинг қўриқчиси ҳисобланадиган Туркия қуролли кучлари ичида зилзила қилишга ўхшамоқда. Армия қўлга олинса, кейинги қадам - Туркияни исломий давлат деб эълон қилиш бўлади. Ёки мамлакатда фуқаролар уруши бошланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения