04 April 2010
05:47 - “Сув париси” ўзини дунёга кўрсатмоқда, навбат ўзбек мухолифатчиларига
Орамизда машҳур Андерсоннинг “Сув париси ва шаҳзода” эртаги билан таниш бўлмаган инсонлар кам бўлса керак. Аммо бу эртакнинг ўзбек демократларига алоқаси бўлган бир жиҳати бор.

Маълумки, эртакадаги шаҳзода сув парисининг инсонга айланишини 300 йил кутади. Ҳозир чет элга чиқиб олган ўзбек мухолифатчиларнинг мутлақо кўпчилиги, бирликчилардан ташқари, Ўзбекистондаги номенклатура ўзидан-ўзи демократларга айланишини ҳеч нарса қилмасдан кутиб ўтиришибди. Сув парисининг кейинги тақдири шундай мухолифатчлирга жуда қизиқ бўлса керакдир деган фикрдан келиб чиқиб, ушбу хабарни ҳаммага етказмоқчимиз.

“Сув париси”нинг сиймоси ҳайкалтарош Эдвардом Эриксен томонидан бронзада абадийлайштирилган. 1913 йилда ясалган “Сув париси” ҳайкали Копенгаген яқинида денгиз бўйига ўрнатилган, энди у ўз шаҳзодамсини кутмоқда. 100 йилдан буён кутмоқда.

Аммо, шу кунларда “Сув париси” биринчи маротаба сафарга чиқд. У 25 апрелда Хитойда очиладиган бутун дунё кўргазмасида иштирок этади ва ўз борлигини хитойликларга ҳамда бутун дунёга намойиш қилади.

Ўзбек мухолифатчилари ҳам мазохист сайтлардан чиқиб, ўзларининг борликларини намойиш қилишса ёмон бўлмасди. Ҳеч бўлмаса, “Сув париси”дан ўрганиб.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону