30 March 2010
23:45 -
Саакашвили Хавьер Солана ва Строуб Телботни “Олтин Рун” ордени билан тақдирлади
Европа Иттифоқнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича собиқ бош комиссари Хавьер Солана бугун Гуржистонда. Норасмий доираларда ЕИнинг ташқи ишлар вазири деб ҳам атаб келинган бу таниқли сиёсатчи Гуржистонда турли учрашувлар ўтказиб, демократик ислоҳотларнинг бориши, мамалакатдаги сайлов олди вазият, Абхазия ва Жанубий Осетиядаги аҳвол ҳамда Гуржистоннинг НАТО Афғонистонда олиб бораётган урушида иштироки билан боғлиқ масалаларни маҳокама қилмоқда, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида.
Маълумки, Хавьер Солана ЕИда юксак лавозимда ишлаган пайтида Гуржистонни Европага интеграция қилиш, уни Россиянинг босимларидан ҳимоя қилиш учун кўп нарса қилган сиёсатчи. Шуларни ҳисобга олган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили Хавьер Соланани ўз мамлакатининг энг юксак мукофоти - “Олтин Рун” ордени билан тақдирлади.
Бугун Саакашвилининг қароргоҳида ташкил этилган маросимда бу орден Хавьер Соланага тантанали шаклда топширилди. Гуржистоннинг ҳақиқий дўсти эканлигини алоҳида таъкидлаган меҳмон, бундан кейин ҳам Гуржистонга ёрдамини аямаслигини гапирди.
Гуржистон президенти АҚШ Давлат Котибининг собиқ ўринбосари Строуб Телботни ҳам “Олтин Рун” ордени билан тақдирлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения