29 March 2010
14:20 -
Тожикистон Роғун ГЭСи бўйича Ўзбекистон билан ҳисоблашмоқчи эмас, Ўзбекистон чекинишга бошлади
Тожикистон Хавфсизлик Кенгашининг котиби Амирқул Азимов Душанбеда ўтказилган “Марказий Осиё минтақасида коллектив хавфсизлик тизими: 2015 йилга қадар истиқболлар” мавзуидаги давра суҳбати натижалари бўйича бўлган матбуот конференциясида Роғун ГЭСи мамлакати учун ҳаётий масала эканлиги, бу қурилиш албатта охирига етказилиши, ГЭС минтақада ҳеч кимга зарар келтирмаслигини айтган.
Шу матбуот конференциясида қатнашган Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчиси Шоқосим Шоисламов Ўзбекистон ҳеч қачон бу ГЭСнинг қурилишига қарши бўлмагани, бу улкан иншоот халқаро экологик ва техник экспертиза натижаларига қараб бунёд этилиши кераклигини айтди. Агар бундай экспертиза ўтказилса, Ўзбекистон Роғунга инвестиция қилишга тайёр эканлигини билдирди, дейилади СА-News агентлигининг хабарида.
Яна шу агентликнинг хабарига кўра, Ўзбекистон тарафи Тожикистонга темир йўллар орқали ўтиши керак бўлган, аммо тўхтатиб қўйилган мингдан ортиқ вагонни ўтказишга бошлабди. Ўзбекистон расмийлари бу муаммонинг сиёсий сабаблари йўқ эканлигини айтишмоқда, аммо тожик экспертларининг фикрича, Ўзбекистон халқаро босим остида орқага чекинган.