29 March 2010
13:23 -
Араб саммити натижасиз тугади, Фаластин-Исроил музокараларининг келажаги номаълум
Ливиянинг Ширт шаҳрида икки кун давом этган Араб мамлакатлари саммити амалий натижасиз тугади. Маълумки, бу йиғилишнинг асосий мақсади – Исроил Қуддус шаҳрининг араблар яшайдиган тарафини ҳам яҳудийларнинг турар жойлари билан ўраб олиш ҳаракатини бошлагандан кейин боши берк кўчага кириб қолган Фаластин-Исроил муносабатларига ечим қидириш эди.
Аммо, саммит натижасиз тугади. Бунинг ҳайрон қоладиган ери йўқ. Чунки, Исроил ўз қароридан воз кечмоқчи эмас, уни мажбур қилоладиган куч дунёда йўқ.
Араблар аввалига АҚШдан нажот кутишди ва Исроил бош вазири Бенямин Натаняху ўтган ҳафта Барак Обама билан Вашингтонда учрашгандан кейин бирон нарса ўзгаришига умид боғлашди. Аммо, ўша учрашувдан кейин ҳам Натаняху ўз қарорини ўзгартирмаслигини, бу муаммони АҚШ раҳбарига тушунтиролганига ишонишини очиқлади. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, 18 мартдаги хабарларимиздан бирида башорат қилинганидек, АҚШ орқага чекинди. Энди чекиниш навбати, яна ўша башоратимизга кўра, арабларда. Ливиядаги саммитининг натижасиз тугаши бу башоратимиз ҳам тўғри йўналишда бўлганини кўрсатади. Саммит фаластинликларга Исроил билан на бевосита на билвосита музокара олиб бормасликни таклиф қилиши ҳеч нарсани ўзгантирмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения