18 March 2010
05:46 -
АҚШ-Исроил муносабатларида 35 йил кўрилмаган тарангликдан АҚШ чекинса керак
АҚШнинг талабларига қарамасдан Исроилнинг Натаняху раҳбарлигидаги ҳукумати асосан араблар яшайдиган ва Ғарбий Соҳил деб аталадиган ҳудудларнинг Қуддуснинг жанубига ёпишган қисмида яҳудийлар учун яна 1600 та уй-жой қуриш қарори олгач, АҚШ ва Исроил муносабатларни охирги 35 йил ичидаги энг паст нуқтага тушди, дейилади Reuters агентлиги тарафидан Исроилнинг АҚШдаги элчисига асосланиб тарқатилган хабарда.
Исроил 1967 йили 6 кунлик уруш давомида босиб олган Мисрниннг Синой ярим оролидаги ҳудудларини АҚШ 1975 йилда Мисрга қайтариб бериш талаби билан чиққанда ҳам шундай кризис бўлган экан.
Исроилнинг ҳозирги қарори туфайли Филистин маъмурияти Исроил билан тўғрида-тўғри мулоқот олиб бориш ниятидан воз кечди.
Исроилнинг қарори чуқур ўйлаб қилинган. Маълумки, филистинли арабларнинг мақсади – Қуддуснинг жанубий қисми пойтахт бўладиган мустақил давлат қуришдир. Агар яҳудийлар Қуддуснинг жанубини ҳам ўзлашириб олсалар, араблар тамомийла яҳуйдилар билан ўраб олинган жанубий Қуддусдан ҳам воз кечишга мажбур бўладилар.
Шундай экан, Исроил ҳозирги уй-жой қуриш режаларидан чекинмаса керак. Демак, чекиниш аввал АҚШдан, сўнгра араблардан бўлади

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения