18 March 2010
04:10 -
Ўзбекистон фуқароси баданига ўралган 2 кг героинни Қозоғистонга ўтказиб, қўлга тушди
Қозоғистоннинг Тошкент вилояти билан чегарадош Сариоғоч туманида Ўзбекистон фуқароси 2 кг героинни контрабанда қилишда айбланиб қўлга олинди. Казинформ агентлигининг хабарига кўра, у одам героинни белига ўраб олган экан.
Хабар бу мамлакат Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Куанишбек Жумановга асосланиб тарқатилган. 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жанубий Қозоғистон вилояти (қозоқлар Чимкент вилоятини Совет замонидан бери шундай дейишади) бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Героиннинг аниқ миқдори – 2 кг 10 грамм экан.