17 March 2010
16:15 -
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон: Мамлакатимда ноқонуний яшаётган 100 минг арманини чиқариб юбораман
Кеча расмий ташриф билан Буюкбританияга келган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ББСнинг саволларига жавоб берар экан, қуйидагиларни ҳам гапирди:
Бир қатор давлатларда “Армани қатлиоми”ни тан олувчи қарорлар чиқарилмоқда. Бунга чет элда яшайдиган арманилар диаспораси эришмоқда. Аммо, натижада Арманистон зарар кўради. Ҳозир менинг мамлакатимда 170 минг армани яшамоқда. Уларнинг 70 минги Туркия ватандоши, қолган 100 минги Туркияда рухсатсиз, яъни ноқонуний тарзда яшайди. Мен эртага уларга “Кетинг энди ўз мамлакатингизга” дейишим мумкин. Улар бизнинг ватандошимиз эмас. Уларни Туркияда олиб туриш мажбуриятимиз йўқ.