11 November 2005
04:00 - 23:30 - Ўзбекистоннинг хўжайини ўз хўжайинлари олдига кетмокда
23:30 - Ўзбекистоннинг хўжайини ўз хўжайинлари олдига кетмокда

Бугун Ўзбекистонда эълон килинган расмий хабарга кўра, президент Ислом Каримов 14–15 ноябрь кунлари Москвада бўлади. Хабарда айтилишича, “икки давлат президентлари турли сохаларда Ўзбекистон - Россия хамкорлигини янада ривожлантириш ва минтакавий хавфсизликни мустахкамлаш масалаларини, томонларни кизиктирган халкаро хаёт муаммоларини мухокама киладилар. Музокаралар якунида катор икки томонлама хужжатлар имзоланиши режалаштирилмокда.“

Хўш, булар, аникрок айтганда, кандай музокаралару кандай хужжатлар бўлади? Табиий, Ўзбекистонда бу каби саволлар устида хеч ким очик фикр билдиролмайди. Россия ОАВларида эса, шундай фикр хукмрон: Музокаралар Каримов томонидан ўз вактида киноя билан айтилган “буюк оға“ бағрига Ўзбекистонни кайта киритиш масалаларига багишланади.

Аслида, Каримов “буюк оға”сининг бағрига кайтмокдами? Йўк. Чунки у хеч качон ундан чиккан эмас, дейди мухбиримиз. Бу иддаони исботлаш учун чукур мулохазали макола ва маколалар ёзиш керак, мавзуни бир хабарда ёритиб бўлмайди. Шундай бўлса хам, жуда кўп фактларни четга суриб туриб, киска хабаримиз доирасида уларнинг факат биттасига эътибор берайлик.

Масалан, Украина Россиянинг газ ва нефтига мухтож. Россия бу мухтожликдан кандай фойдаланаётганини хамма билади. Бу икии давлат ўртасида шу масалада доимо муаммолар бор. Аникроғи, муаммолар домо Украинанинг бошида. Россиянинг пахтани кайта ишлаш саноати эса, Ўзбекистоннинг пахтасига, Урал - Бухоронинг газига мухтож. Ўзбекистон мустакил бўлгандан бери Россияда Ўзбекистондан оладиган пахта ва газ масаласида биронта муаммо чикканини биров эшитганми? Йўк. Чунки, муаммонинг ўзи йўк. Муаммо чикармаётган томон - Ўзбекистон, яъни Каримов. У буни Россиядан кўркканидан килмокдами, ёки “катта оғасига” содиклигиданми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону