17 March 2010
02:13 -
Тошкент Тиббиёт Академиясида кичик можаро: сабаб маҳаллийчилик иллати
Бугун Тошкент 2-Тиббиёт Академиясининг 1-корпусида чиққан можарода бир қанча шифокорлар ва маҳаллий сартарош ўртача оғирликдаги тан жароҳати олди. Можарога гувоҳ бўлган мухбиримизга кўра, Академиянинг юрак, қон-томирлари жарроҳлиги бўлими раҳбари ва операцияга тайёрланаётган беморнинг соқолини олаётган сартарош ўртасида жанжал чиқди. Даҳанаки жангга самарқандлик шифокор ва тошкентлик сартарошнинг ҳамкасблари аралашиб, зиддият росмана жанжалга айланди.
Жанжал баҳона айтилган ўзаро гап-сўзларда самарқандликларнинг “поездга осилиб келгани” таъкидланса, тошкентликларнинг “қуруқ” экани гапирилди. Академия маъмурияти жанжални бостириб, муштумзўрлага чора кўрилишини айтди.