16 March 2010
13:46 - Дунёнинг энг қисқа бўйли одами Ҳе Пингпинг оламдан ўтди
Шу йил 15 январда сайтимизда Гиннесса рекордлар китобига кўра дунёнинг энг узуни бўйли (246,5 см) Туркияда яшайдиган одами Султон Кўса билан дунёнинг энг қиқсқа бўйли (73,5 см) Хитойда яшайдиган одами Ҳе Пингпинг Истанбулда учрашганини хабар қилгандик. Расмд шу икки кишини кўриб турибсиз.

ББС инглиз хизмати хабар беришича, Ҳе Пингпинг ўтган шанба куни Италияда оламдан ўтган. У бу мамлакатга машҳур бир телеканал учун лентага туширилаётган программада иштирок этиш учун келган экан. У тўсатдан ўзини ёмон ҳис эта бошлаган ва тезда касалхонага ётқизилган. Аммо, докторлар уни ҳаётини сақлаб қололмаганлар. Қариндошларининг истаги билан Ҳе Пингпинг ўз мамлакати Хитойда тупроққа берилади.

Дунёда ўзига яраша из қолдирган бу инсоннинг тупроғи енгил бўлсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону