15 March 2010
02:18 -
Ироқдаги парламент сайловларининг натижалари маълум бўлмоқда
Ўтган ҳафта ўтган сайловларнинг умумий натижалари ҳалигача эълон қилинмади, тўғрироғи, ҳали бюллетенларни санаш тамом бўлгани йўқ. Баъзи минтақалар бўйича дастлабки маълумотларгина бор.
Reuter агентлигининг билдиришича, ҳозирча 12 миллион сайловчи қатнашган сайловларнинг 2 миллионча бюллетени саналаган. 6 вилоятда жорийдаги Бош вазир Нурий ал-Маликий лидерлигидаги “Қонун Давлати” коалицияси олдинда кетмоқда. Вилоятлар сони 18 та. Табиий, пойтахт Боғдодда овозларнинг тақсимоти ҳаммани биринчи бўлиб қизиқтиради. Бу ерда ҳам Нурий ал-Маликий коалицияси олдинда.
Яна бир муҳим бўлган минтақа – Басра вилоятидир. Ҳозирча “Қонун Давлати” коалицияси Эронга яқинлиги билан билинган “Ироқ Миллий Иттифоқи” коалициясидан икки баравар кўп овоз олганлиги маълум.
Сайловларнинг натижаси АҚШнинг ташқи сиёсатига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги аввалги хабарларимизда ҳам айтилганди. Агар, Нурий ал-Маликийнинг “Қонун Давлати” коалицияси ғалаба қозонса, мамлакат барқарорлик йўлидан кетаётгани маълум бўлади ва АҚШ ўз қўшинларини бу мамлакатдан олиб чиқишни тезлаштиради, Афғонистонга эътибор яна ҳам кучаяди. Акс ҳолда, қўшинларни олиб чиқиш ҳатто тўхтатилиши, Афғонистонна эътибор яна камайиши мумкин.