14 March 2010
04:43 - Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда бўлди, бу ҳақда расмий хабар йўқ
Бугун Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги юмушлари, ислоҳотларнинг бориши билан танишди. Қамаши, Шаҳрисабз, Нишон ва Касби туманларида бўлган ҳукумат бошлиғининг воҳага ташрифи борасида расмий матбуотда гапирилмади.

Маълум бўлишича, Мирзиёев вилоятда кадрлар масаласида жиддий ўзгаришлар қилмаган.

Ҳатто қўшниларимизда бош вазирларнинг ҳар бир қадами оммавий ахборот воситаларида ёритилар экан, Ўзбекистонда бундай қилинмаслиги турли гап-сўзлар тарқалишига сабаб бўлмоқда. Эмишки, Ислом Карим Бош вазирнинг исмини ортиқча тилга олмаслик, иложи бўлса, бутунлай олмаслик ҳақида кўрсатма берган. Ишониш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону