13 March 2010
04:37 - Пўлат Охун: Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га қарши чизилган карикатуралар санъат эмас, провокациядир
Пайғамбаримизга қарши чизилган карикатуралар санъат эмас, провокация, деди мухбиримиз билан суҳбатлашган «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун. Биз бирликчилар мусулмонларга қарши йўналтирилган бундай провокацияларни қоралаймиз. Бундай провокацияларга демократик усуллар билан ўз норозилигимизни билдиришимиз шарт.

Лекин шу билан бирга, провокаторларнинг тузоғига тушиб, кескин ва нодемократик чоралар таклиф қилаётганларни ҳам қоралаймиз.

Биз бирликчиларнинг пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га ҳурматимиз, ҳамма мусулмонларда бўлгани каби, чексиздир. Карикатурачиларга норозилигимизни эса намойишларда қатнашиш, норозилик хатлари ёзиш, жамотчиликка карикатурачиларнинг иши нотўғри эканлигини тушунтириш йўллари билан кўрсатамиз, ўз динний қадриятларимизни демократик йўллар билан ҳимоя қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону