12 March 2010
22:00 - Жиззах суди сўфийлик анъанасини давом эттираётган оила фаолиятига чек қўйди
“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг кечаги сонида эълон қилинган мақолада таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди сўфийлик анъаналарини давом эттириб келаётган Сафар Қўчқоров хонадони вакиллари фаолиятга нуқта қўйган.

“Нурсафардия” оқими етакчиларидан бири экани айтилаётган мазкур шахснинг мамлакат бўйлаб бир қанча издошларига эга экани, улар диннинг 14 йўналиши бўйича тарғибот ишларини фаол йўлга қўйгани таъкидланади. Совет даври фелетъони жанрида ёзилган бир томонлама хабарда суд қарори-ю, оқим вакилларининг конкрет жиноятлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону