12 March 2010
12:55 - Швеция парламенти “Армани қатлиоми”ни тан олувчи қарор қабул қилди
Бугун бу мамлакатнинг парламенти 1915 йилда Усмонли Императорлиги армани, ассиряликлар ва бошқа бир қатор майда миллатларига қарши қатлиом қилганини тан олувчи қарор қабул қилди. Швециянинг уч партияси томонидан киритилган лойиҳага 131 депутат “ҳа”, 130 депутат “йўқ” деб овоз берди, дейилади Туркиянинг Анадолу агентлигининг хабарида. Бу қарор учун асосан сўлчи партия депутатлари овоз беришган, ўнг қанот партиялари қарши чиқишган.

Туркия Бош вазир Ражаб Эрдўғон бу қарорни қораловчи баёнот тарқатди, унинг Швецияга яқин ойларга режалаштирилган ташрифи бекор қилинди, Туркиянинг Швециядаги элчиси Анқарага чақириб олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону