06 November 2005
04:00 - 19:00 - Ўзбекистон армиясига бориш учун хам, бормаслик учун хам пора керак
19:00 - Ўзбекистон армиясига бориш учун хам, бормаслик учун хам пора керак

Шу кунларда Ўзбекистон Куролли кучларининг харбий кисмларига ёш йигитларни чакириш давом этмокда. Армияга янги чакирилган аскар йигитларнинг касамёд килиш маросимлари бўлиб ўтаётгани хакида Ўзбекистон телевидениеси видеолавхалар бермокда. Бу маросимларда хар бир аскар командирлар, жамоатчилик вакиллари ва маросимга келган якинлари олдида шу касамни ўкийди: “Мен, Олимов Дилмурод Холмуродович, Ўзбекистон Республикаси Куролли кучлари сафига кирар эканман, халкимга, президентимга содик бўлишга тантанали равишда касамёд киламан...“ .

Бугунга келиб республика Куролли кучлари сафига фарзандларининг чакирилиш-чакирилмаслиги кўп оилалар учун катта муаммо яратди. Айрим шахарларда, жумладан Тошкентда ёш йигитларнинг ота-оналари ўгилларини хар хил бебошликлар хукм сураётган, аскарларни очин-тўкин колдираётган армияга юбормаслик учун конуний равишда резервда колдириш хакини тўлашга ёки, совет даврида бўлганидек, мудофаа ишлари бўлимининг амалдорларига катта пора беришга мажбурлар. Бунга ажабланмаса хам бўлади.

Лекин.., аксинча, кишлок жойларда фарзандларни армияга юбориш учун пора бериш таомилга айланганига нима дейсиз?! Маълумки, кишлок оилалари айникса серфарзанд, ёшлар ишсиз. Имконияти бор содда ота-оналар ўглим бирор хунар ўрганиб келар, ундан кайтгач, иш топиши осон бўлар ёки хукуматнинг ўзи иш топиб берар деган умидда катта пул сарфлаб, ўгилларини армияга юборишмокда.

“Харакат“ мухбири Бухоро ва Навоий вилоятлари ахолисидан аниклашича, бу пора микдори мазкур вилоятларда бир гунажин ёхуд букача бахосига, яъни 150–200 минг сўмга тенг экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону