08 March 2010
02:42 -
Уйғуристондаги тартибсизликлар бўйича 200 га яқин одам жазоланди
Ўтган йили Уйғуристоннинг пойтахти Урумчида бўлган тартибсизликлардаги 97 ҳол бўйича 198 киши жазоланибди. Уларнинг сони ҳали ортади, деб ёзади Пекинда чиқадиган China Daily газетаси Синжон-Уйғур мухтор ўлкаси ҳукуматининг раиси Нури Бекирга асосланиб. Нури Бекир бу гапларни Хитой парламентининг йиллик сессияси доирасида ўтказилган матбуот конференциясида айтган. Ўлимга ҳукм қилингаларнинг сони алоҳида тилга олинмаган.
“Хитой – қонун билан бошқариладиган социалистик мамлакатдир, қонунлар зўравонликларга йўл бермасликка қаратилган”, дебди Пекиннинг маҳаллий югурдаги.
Газетада эслатиб ўтилганидек, ўша тартибсизликларда 197 киши ўлган 1700 киши ярадор бўлган. Асосий қисми 2009 йил 5 июнда бўлиб ўтган тартибсизликлар уйғурлар билан хитойлар ўртасидаги тўқнашувлардан иборат бўлгани, ўлганларнинг кўпчилиги хитойлар бўлганини биз ҳам ўз вақтида хабар қилган эдик, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения