06 March 2010
13:45 -
Михаил Горбачев: Россия ислоҳотлар йўлидан орқага кетмоқда, “Бирлашган Россия” эса КПССнинг нусҳасидир
Собиқ КПССнинг собиқ лидери Михаил Горбачев “қайта қуриш”нинг 25 йиллигига бағишланган йиғилишда чиқиш қилиб, Россия ислоҳотлар йўлидан орқага кетаётгани, Путиннинг “Бирлашган Россия” партияси КПССга ўхшаб қолгани ва КПССнинг ҳамма ёмон сифатларини ўзида мужассамлаштирганини айтди, дейилади The Telegraph газетасининг хабарида.
Газета Михаил Горбачевнинг сиёсий биографиясига оид баъзи фактларни эслатиб ўтар экан, шу йил январь ойида Россияда Левада-Центр томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, русларнинг 34 фоизи Горбачевга салбий муносабатда эканлиги, уларнинг ярми ёши 55 дан ортиқ бўлган кишилар бўлганини ҳам тилга олади.
Аслида, дейди мухбиримиз, сўровнома натижалари рус халқининг гўллигини кўрсатади, холос. Дунёниннг энг бой мамлакатини очлик остонасига олиб келган коммунистик системани йўқ қилган Горбачевни ҳалигача тўғри баҳолай олмаган халқни бошқача таърифлаш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения