05 March 2010
23:43 -
Сирдарё суди маҳкамаларида яна 11 нафар диндор суд залидан озод қилинди
3 март кунги хабарларимизда диний оқимлар, хусусан, “Жиҳодчилар”, “Биродарлар” диний радикал оқимига мансубликда айбланаётган 67 нафар диндорнинг 11 нафари суди ўтгани ва улардан 8 киши суд залидан озод қилиниб, қолганлари 3-4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолларининг маълум қилишича, бугунги суд мажлисларида ҳам 11 нафар диндор суд қилиниб, уларнинг барчаси суд залидан озод қилинган.
Ота-оналар хурсанд, фарандларининг айбсиз ҳолда ярим йилдан бери тергов изоляторларида ўтиришганини ҳам унутган. Айни пайтда қўйилган айблов ва терговлар давомида гапиришин исташмаяпти, балки шунга шартлашилгандир.
Тушдан сўнг эса, етакчиси Аваз Соипов исмли киши эканлиги айтилаётган 23 нафар диндорлар устидан суд бошланди. Уларнинг ҳам ота-оналари озодликдан умидвор бўлиб ўтиришибди.
Мазкур воқеалар ривожи билан кейинги хабарларимизда танишасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения