05 March 2010
16:42 -
Ўзбек ҳукумати мафияга уруш очди(ми?)
23 февраль кунги хабарларимизда “Алп Жамол” корпорацияси президенти, мамлакатнинг олди бойларидан бири Муҳиддин Асомутдиновнинг хорижга қочиб кетгани, корпорация тармоғидаги компанияларда текширувлар бораётгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун компаниянинг Тошкент шаҳар Навоий кўчасидаги ҳашаматли савдо дўконлари юзидаги “Alp Jamol” белгилари олиб ташланди. Корпорациянинг айрим шахобчалари ёпилган, бироқ корпорация ва Муҳиддин Асомиддинов шахси тақдири борасида расмий изоҳлар йўқ.
3 март куни мамлакатдаги Zeromax GmbH ўзбек-швейцар қўшма корхонаси ижрочи директори, мамлакатдаги йирик авторитет Миродил Жалолов ҳибсга олинган. Шу кунларда Испания Қироллигидаги дам олиш масканларидан қайтган таниқли авторитетнинг МХХ тергов изоляторида сақланаётгани айтилмоқда. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир неча моддалари билан жиноят иши очилгани, суриштирувлар бораётган экан.
Кеча, 4 март куни эса мамлакатдаги яна бир таниқли авторитет, “Пахтакор” футбол клуби Президенти, “Моя мечта” сингари гигант корхоналар, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси соҳиби, альюмин бизнеси хўжайини Ботир Раҳимов ҳам ҳибсга олинган. Унга тегишли корхоналарда тафтишлар бошланган.
Авторитетларга қарши бошланган кампания бошида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг тургани хабар қилинмоқда. Ҳукумат авторитетларга уруш очдими ёки уларни янгиларига алмаштирмоқчими, воқеалар ривожига қараб буни кўрамиз. Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон бойлари мамлакатда мухолифат бўмагунча аҳволлари шундай эканлиги, яъни режимнинг қош-қовоғига қарам бўлиб қолишларини қанча олдин тушунсалар, ўзларига шунча яхши бўларди, дейди бу хусусда мухбиримиз.
Расмда - Ботир Раҳимов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения