04 March 2010
19:23 - Компютерлар асрининг чақалоқлари
Ҳа, асримизни компютерсиз тасаввур қилиш мумкин бўлмай қолди. Қолаверса, компютерлар ҳаётимизнинг бир парчасига айланиши аввалдан тахмин қилинарди. Аммо, расмдаги ҳолга нима дейсиз? Куласизми ё бола бечорага ачинасизми?

Расмдаги ҳол сунъий ҳам кўриниши мумкин. Балки, ундаймасдир. Айниқса, бугун. Айнан расмдагидек бўлмаса ҳам, одамларнинг компютерга муккасидан кетганини кўрсатувчи мисоллар сон-саноқсиз.

Балки, бу жажжи чақалоқни бечора деб айтиш ҳам ўринсиздир. У мазза қилиб ухлаб ётибди. Онасининг бағрида бўлмаса ҳам, отасининг “ғамхўр” тиззасида.

Балки, кейинги авлодлариимзнинг келажаги шундайдир. Балки, ундаймасдир.

Нима бўлса ҳам, компютерларга кўникмасдан бошқа иложимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону