03 March 2010
06:43 - Сирдарёда судланаётган 8 нафар диндор суд залидан озод қилинди, қолганлар қамоқда ётади
Бугун Сирдарё вилоятида радикал диний оқимларга мансубликда айбланиб, ҳибсга олинган 67 нафар диндорларинг 11 нафари устидан маҳкама жараёнлари ўтказилди. Фавқулодда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, ёпиқ ўтган суд жараёнида 8 киши суд залидан озод қилиниб, 3 нафарига 3-4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мухбиримизнинг билдиришича, озод қилинганларнинг қариндошлари, адвокатлари маҳкама ва айбловлар ҳақида гапиришни исташмапти, афтидан, уларга озод қилиш олдидан гапирмаслик шарти қўйилган.

Суднинг эртанги мажлисларига “Биродарлар”, “Ислом жиҳодчилари” деб аталаётган мазкур гуруҳларнинг раҳбарлари сифатида кўрилаётган Аваз Соипов ҳамда бошқа диндонлардан иборат 23 киши келтирилади. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону