02 March 2010
16:36 - Журналист Аҳмаджон Эсонов фирибгарликда айбланмоқда
Авваллари “Ҳуррият”, сўнгра “Адолат” газетасининг Фарғонадаги мухбири бўлиб ишлаган журналист Аҳмаджон Эсонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб, тергов қилинмоқда. Қува тумани ИИБ томонидан олиб борилаётган тергов ишига кўра, журналист маҳаллий фуқародан 2 миллион сўм ва 2000 АҚШ долларини алдов йўли билан олиб, қайтармаганликда айбланяпти.

Журналистнинг ўзи эса мазкур айбловни тан олмай, бу ҳодиса унинг касбий профессионал фаолияти билан боғлиқлигини айтяпти. Яъни, журналист Қуват тумани прокуратураси Солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўлими ходимлари устидан ёзиб, уларни жавобгарликка торттирганини таъкидлаган.

Мазкур департамент МХХ органи билан биргаликда туманидаги “Ферузбек МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқовни ҳам жавобгарликка тортган. Аҳмаджон Эсоновнинг чиқишларидан кейин оммавий ахборот воситаларида кўтарилган шов-шув натижасида адвокат озодликка чиқарилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону