02 March 2010
14:26 - Фуқаро Раҳимхўжа Алимхўжаев Бош прокурорни судга берди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Филтепа кўчасида яшовчи фуқаро Раҳимхўжа Алимхўжаев Ўзбекистон Репсубликаси Бош прокурори Рашитжон Қодировни судга берди. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзоулуғбек тумани суди томонидан Бош прокурорга нисбатан “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида фуқаролик даъвоси кўриб чиқилади. Маълум бўлишича, Алимхўжаевнинг қизи Дилором эри Абдурасул Дўсматов томнидан 2003 йилда бўғиб ўлдирган. Мазкур жиноят ҳамон очилмай келаётир.

Қизининг ўлими юзасидан мурожаат қилган отахонга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қониқарли жавоб бермай, 7 йилдан бери сарсон қилиб келмоқда. Унинг бир неча мурожаатлардан сўнг Бош прокуратура қабулхонаси ходими хизмат хонасида унга қўл кўтарган. Ўзбекистон Парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) идораси ходимлари эса уни қабулхонадан судраб чиқариб ташлаган. Отахон зўровонларни маҳкамага келтириб, сўроқ қилмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону