01 March 2010
23:20 - Украина президенти хўжа кўрсинга Брюсселга келди, чунки у мухолифат билан ҳисоблашишга мажбур
Уч кун аввал президентлик курсисига ўтирган Викор Янукович бугун Брюсселга келди, Европа Иттифоқининг ҳукумат каби органи бўлмиш Еврокомиссия президенти Жозе Мануэлем Баррозу билан учрашди. Бу ҳақда украиналрнинг УНИАН агентлиги хабар беради.

Ҳозир мухолифатга ўтган зарғалдоқчиларни миллий ғоя остида жипслашишига яна бир асос бермаслик учунгина Москвадан олдин хўжа кўрсинга Брюсселга келган Янукович Баррозу билан учрашувдан кейин берган матбуот конференциясида “Украина учун Европага интеграция бўлиш – ташқи сиёсатимиз ва ижтимоий ислоҳотларни ўтказиш йўлимиздаги калитдир” дейишга мажбур бўлган.

Украинаниннг янги президенти 5 март куни Москвага, ўз хўжайинлари олдига боришни режалаштиргани ҳам аввалдан маълум. Брюсселдагаи баёнотлар уни Москвада эҳтиётроқ бўлиб гапиришга мажбур қилиши эса шубҳасиз. Зарғалдоқчиларнинг бирлиги мустаҳкамлангани сари, Янукович Москвага нисбатан яна ҳам эҳтиётлироқ бўлаверади. Демократиянинг кучи шу ерда – мухолифат кучли бўлса, президент ҳам у билан ҳисоблашишга мажбур.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону