01 March 2010
21:14 - Тожикистондаги парламент сайловларида президентнинг партияси яна ғолиб чиқди
Тожикларнинг «Азия Плюс» агентлиги кеча тарқатган хабарда мамлакатнинг Марказий Сайлов Комиссияси бугун эрталаб сайловларнинг илк натижаларини эълон қилишини билдирганди. Аммо натижалар куннинг иккинчи ярмида, тахминан 1 соатча аввал эълон қилинган. Парламентининг қуйи палатасига қуйидаги партиялар ўтди:

Тожикистон Халқ Демократик Партияси 2 млн. 261 минг 406 сайловчининг овозини олди, 71,69%.
Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси - 244 минг 171 овоз, 7,74%.
Тожикистон Коммунистик Партияси - 228 минг овоз, 7,22%.
Аграр партия – 153 минг 236 овоз, 4,86%.
Тожикистон Иқтисодий Ривожланиш Партияси – 147 минг 896 овоз, 4,69%.

Яна уч партия бир фоиздан ҳам кам овоз олиб, парламентга киролмади.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловлар нодемократик, МДҲ кузатувчилари эса демократик руҳда ўтганини билдирган.

Сайловда умумий сайловчиларнинг 87,1 фоизи қатнашибди, парламентнинг 41 ўрнига 134 номзоддан 40 киши сайланибди. Бир ўрин нима бўлгани «Азия Плюс» агентлигининг хабарида айтилмайди.

Марказий Сайлов Комисиясининг раиси Мирзоали Болтуев сайловларнинг ниҳоий натижалари 10 кун ичида эълон қилинишини билдирган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону