01 March 2010
19:11 - Ислом Карим узлуксиз спорт тизимини ишлаб чиқиш ўрнига мамлакатнинг келажагини ўйласа бўлмайдими?
Aндижoн шaҳридa ўткaзилaдигaн “Унивeрсиaдa - 2010” спoрт мусoбaқaлaригa Нaвoий дaвлaт пeдaгoгикa вa Нaвoий дaвлaт кoнчилик институтлaри тaлaбaлaри ҳaм пуxтa ҳoзирлик кўрмoқдa, сaрaлaнгaн йигит-қизлaр Нaвoий шaҳридaги “Кимёгaрлaр”, “Сўғдиёнa” спoрт мaжмуaлaридa тaйёргaрлик мaшғулoтлaрини oлиб бoрaётир, дейилади ЎзАнинг хабарида.

Хабарда пичоққа илинадиган бирон факт йўқ, универсиадага тайёрланаётган навоийлик спортчилар эришган ютуқларни кўрсатувчи бирон кўрсатгич йўқ, Аммо “Ислoм Кaримoв рaҳнaмoлигидa ишлaб чиқилгaн уч бoсқичли узлуксиз спoрт тизими ёш aвлoдни жисмoнaн бaркaмoл этиб тaрбиялaш, улaр ўртaсидa сoғлoм турмуш тaрзини тaрғиб eтиш вa ўғил-қизлaрнинг спoрт билaн мунтaзaм шуғуллaниши учун қулaй шaрт-шaрoит ярaтишдa муҳим oмил бўлаётганини” алоҳида таъкидлаш унутилмаган.

Президентимиз спорт тизимининг босқичларини ишлаб чиқаришга раҳнамолик қилгани, агар у ҳақиқатдан раҳномалик қилган бўлса, кулги уйғотадиган нарса-ку. Мамлакатиимз олдида улкан муаммолар турибди, уларни ҳал этишга раҳнамолик қилса бўлмасмиди мамлакат президенти?

Аҳоли қашшоқликда, на ҳуқуқий на ижтимоий ҳимояланмаган миллионлаб ўзбеклар қўшни ва узоқ мамлакатларда мардикорлик қилишмоқда. Ишсизлик муаммони ечиш устида ўйласа бўлмайдими президентимиз? Асрлар бўйи Марказий Осиёда етакчилик қилган ўзбеклар мустақилликдан кейинги қисқа вақтда президентимиз раҳнамолигида ўз мавқеларини йўқотиб бўлдилар. Уни тиклашнинг босқичларини ишлаб чиқишга раҳнамолик қилолмайдими бу президент?

Бундай саволлар кўп, улар риторик ва уларнинг жавоби ҳам маълум. Ҳа, Ўзбекистон президентининг бундай муҳим масалаларга тиши ўтмайди. Қўшни президент Нурсултон Назарбой олдида ёш болага айланиб қолди. Тожикистон биз билан ҳисоблашмайдиган, унинг президенти эса ҳамманинг олдида Ислом Каримга қўл кўтаришдан ҳам тоймайдиган ҳолга келди.

Президенти шундай шармандали аҳволга тушган халқнинг келажаги йўқ. Келажагимизнинг биринчи қадами бундай президентдан қутилиш бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону