01 March 2010
04:09 - Тожикистонда сайловлар тамом бўлди, бюллетенлар саналмоқда
Соат 20:00 да Тожикистонда сайлов участкалари бекилди, бюллетенларни санаш бошланди, деб хабар беради “Азия-Плюс» агентлиги. Марказий сайлов ва референдумлар комиссиясининг матбуот хизмати раҳбари Абдураҳмон Абдуманноновнинг билдиришича, сайловларда 3,1 миллион одам овоз берган. Бу рўйхатларга киритилган 3,5 миллион сайловчининг 85,2 фоизидир.

Эртага эрталаб соат тўққизга сайлов комиссияси матбуот хизматининг матбуот конференцияси тайинланган. Ўша ерда сайловнинг илк натижалари эълон қилинади. ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари ўз фикрларини билдирадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону