27 February 2010
02:39 - Ислом Карим шу йил Украинага сафар қилади
Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, Президент Ислом Карим шу йил мазкур мамлакатга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Виктор Януковичнинг тахтга ўтириши муносабати билан Киевга келган бош дипломатимиз Владимир Норов иштирокида ўтказилган ўзбек- украин ҳукуматлараро комиссияси 8-мажлисида келишилган. Шу мажлисда Ислом Каримнинг ташрифи давомида кўриладиган масалалар муҳокама этилган.

Хабарда ташрифнинг вақти кўрсатилмаган, лекин мустақиллик йилларида Ўзбекистон Президенти Киевга 6 марта, Украинанинг турли даврдаги президентлари эса Тошкентга 4 марта келишгани, икки мамлакат ўртасида 149 та турли даражадаги келишувлар мавжудлиги айтиилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону