24 February 2010
02:40 -
Олди бойларимиздан бири Муҳиддин Асомиддинов қочиб кетди(ми?)

Мамлакатнинг олди бойларидан бири бўлган Муҳиддин Асомиддинов корпорациясига 1996 йилда асос солган. Юзлаб шахобчаларига эга бўлган савдо хизмат кўрсатиш уйлари, тижорат тармоғи ва турли хилдаги даромад келтирувчи бизнеси билан ном қозонган тадбиркорнинг фаолияти мамлакатдаги мафиоз гуруҳлар билан боғланиб кетгани айтилади. Унинг номи таниқли авторитетлар Салим Абдувалиев, Ғафур Раҳимов, Миродил Жалоловлар қаторида тилга олинади.
Муҳиддин Асомиддинов спортнинг кураш турига қўшган ҳиссаси учун Халқаро Кураш федерациясининг олтин медали (расмда медални топшириш маросими акс этган) билан тақдирланган. У совет даврида ҳажвий асаллари билан танилган ёзувчи Алп Жамолнинг фарзандидир.