23 February 2010
04:15 -
Қўш хотинли Ўзбекистон сенатори Алишер Бурхонов оила мустаҳкамлиги ҳақида фуқароларга сабоқ бермоқда
Сирдарё вилояти телевидениеси намойиш этаётган ҳуқуқий дастурларда чиқиш қилаётган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Алишер Бурхонов жамиятда оиланинг роли, таянчи борасида ҳам кўп ва тўлқинланиб гапирмоқда. У мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб, ёрқин келажакка элтувчи йўл бошида шахсан Ислом Каримнинг турганини эътироф этишни ҳам унутаётгани йўқ.
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятнинг маҳаллий фаолларини айтишича, вилоят аҳлини оғзига қараётган сенаторнинг ўзини ҳам оила мустаҳкамлигини амалда исботлаган инсон сифатида тақдим этишмоқда.
Ўзбекистон Олий Мажлисининг ҳамма аъзоларига оид бундай сафсатабозликка эътибор бермаса ҳам бўларди. Аммо, Алишер Бурхонов диққатга сазовор шахс.
Чунки, Сенатор бир пайтнинг ўзида икки хонадоннинг соҳиби: биринчи рафиқаси Фазилат Бурҳонова билан бир фарзанди бор. Иккинчи хотини Муқаддас Бурҳоновадан эса икки фарзандига эга. Энг қизиғи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан қўш хотинлилик жавобгарликка асос бўлувчи мамлакатда сенатор икки аёли билан ҳам қонуний никоҳдан ўтган. Уч фарзандининг севимли отаси.
Яқинда бўлиб ўтган сайлов кампанияси даврида уни тарғиб этувчи афишаларда у 4 фарзанднинг отаси экани ёзилганди... Дарвоқе, унинг учинчи оиласи ҳам бормикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения