22 February 2010
20:37 - Русларнинг бош дипломати Сергей Лавров Қозоғистонда
Сергей Лавров бугун эрталаб Остонага келди ва аввал маҳаллий ҳамкасби Қанат Саудабаев билан, кейин президент Нурсултон Назарбой билан учрашди.

Казинформнинг хабарига кўра, учрашувларда икки тараф бир-бирини мақташ, Россия МДҲда, Қозоғистон ЕХҲТда раислиги билан мағрурланиш, Божхона Иттифоқи доирасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганини таъкидлаш каби умумий гаплар билан чегараланишган. Қандайдир конкрет масалалар муҳокама қилинган ва баъзи келишувларга борилган бўлса керак, лекин уларни жамоатчиликка билдиришмаган.

Сергей Лавров Қанат Саудабаевни Россияга жавоб ташрифи билан келишга чақирибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону