20 February 2010
04:26 -
Тожик бош вазирининг Роғун бўйича жавобига “Правда Востока” жавоб берди
Бугун бу газетада “Роғун ГЭСи қурилиши бўйича халқаро экспертиза лозим” (Независимая международная экспертиза по строительству Рогунской ГЭС необходима) номли мақола эълон қилинган.
Бу мақола Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Роғун ГЭСи муаммоси бўйича Тожикистон бош вазири Оқил Оқиловга ёзган хатига берилган жавобга жавоб ёки муносабат деб қабул қилиниши мумкин. Мақолада на Ўзбекистон на Тожикистон бош вазирларининг номи ва уларнинг хатлари тилга олинмаган бўлса ҳам, унинг моҳияти шундай.
Маълумки, Шавкат Мирзиёев Роғун ГЭСининг қурилишини давом эттиришдан олдин, унинг хавфсизлиги қанчалик таъминланганини ўрганиш мақсадида мустақил халқаро экспертиза ўтказиш кераклигини гапирса, Оқил Оқиловга кўра, керакли ҳамма экспертилар ўтказилган ва ГЭСнинг қурилиши ҳал қилинган масала.
Собиқ коммунистик газета Шавкат Мирзиёевнинг позициясини қўллаб-қувватлайди ва шундай хулоса чиқаради: “Ўзбек тарафи тожик тарафини Роғун ГЭСи лойиҳаси бўйича халқаро экспертиза ўтказишга рози қилишга умидини йўқотган йўқ".
Демак, икки тараф ҳам ҳали ўз фикрини ўзгартирмади ва позициялар, минг афсуски, ҳали бир-бирига яқинлашмади.
Аслида, бу муаммони ечиш учун тўғри йўналиш «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг шу йил 10 февралда сайтимизда эълон қилинган баёнотида берилган. Пўлат Охун бунинг учун халқ дипломатияси имкониятларидан фойдаланиш, керакли қарорларни Марказий Осиё Бирлиги доирасида қабул қилишни таклиф қилганди. Бошқа йўл йўқ. Вақти келиб, Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари ҳам шу йўлга ўтишади деб умид қилиш керак.