19 February 2010
04:48 - Журналистларни сўкиш навбати санъаткорларга етди
Кеча sayyod.com веб-нашрида журналист Феруза Фаттоҳованинг “Тоҳир–Зуҳра 2” ёки “Ада эмас, дада” номли янги комедия ҳақидаги танқидий фикрлари эълон қилинганди. Оддий бир воқеа. Аммо, фильм қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов жунралистга телефон қилиб, уни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилибди.

Санъаткорга нима бўлди ўзи?

Маълумки, бир муддат илгари Обид Асомовга Ўзбекистон саҳналарига чиқиш таъқиқлангани, гўё, уни Россиядаги ўткир сатирик чиқишлари учун ўзбек ҳукумати одамлари уриб кетгани айтиларди, у қаҳрамонга айлантирилганди.

Яқиндан бери бу санъаткор ҳукуматдан мамнунлигини, уннг ижоди ва фаолиятига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини гапиришга бошлади. Яъни, у ҳукумат қучоғига қайта олинди. Ҳукумат ичида ҳамма сўкинчоқ экан, нега энди Обид Асомов бўлмасин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону